Диққат, танлов!

“Вики ёдгорликларни севади” халқаро танлови ҳар йили бутун дунё бўйлаб ўтказилади. Бу йил танловда 40 дан ортиқ давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Иштирокчилар тарихий бинолар ва диққатга сазовор жойларни суратга олади, сўнгра уларни Викиомборга юклайди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад меъморий ва маданий мерос ёдгорликларига эътиборни жалб қилиш, шунингдек, иштирокчи мамлакатларда туризмни ривожлантиришдан иборат.

“Вики ёдгорликларни севади” (Wiki Loves Monuments, WLM) ҳар йили кузда дунёнинг турли мамлакатларида ўтказиладиган халқаро фототанловдир. Илк бор 2010 йилда бўлиб ўтган.

Танловнинг республика босқичи Ўзбекистон “Викимедия” ҳамжамияти томонидан “Викигид” рус ҳамжамияти иштирокчилари билан ҳамкорликда “Wikimedia Foundation” ва Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

Бу йилда ҳайъат аъзолари иккита: пейзаш ва макро йўналишлари бўйича 15 та фотосурат, ҳар бирида кўпи билан 10 та фотосуратни танлаб олади.

ЎзА