Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Тренд” ахборот агентлиги мамлакатимиз кон-геология соҳаси масъулларининг “Петро Вьетнам” – “Petrovietnam Exploration Production Corporation” компанияси раҳбарияти билан учрашуви тўғрисида мақола эълон қилди.

Муаллиф ёзишича, вьетнамлик мутахассислар геологик маълумотларни батафсил ўрганиб, ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилган. Тадбирда ўзаро англашув меморандуми доирасидаги келишувларни амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

1977 йил ташкил этилган “Петро Вьетнам” давлат нефть компанияси Малайзия, Индонезия, Мўғулистон, Мьянма, Жазоир, Ироқ, Россия каби давлатларда турли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Корхонанинг йиллик савдо айланмаси 27 миллиард доллар.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА