“Микрокредитбанк” АТБ ва “Asaka Motors International” компанияси ўртасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Ҳужжатлар “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув Раиси ўринбосари Икром Жуманиёзов ҳамда “Asaka Motors International” компанияси бош директори Авазбек Жалилов томонидан имзоланди. 

Келишувга биноан эндиликда, “Микрокредитбанк” АТБ мижозлари учун имтиёзли шартлар асосида “Asaka Motors International” компанияси томонидан тақдим этиладиган автомобилларни муддатли тўлов ҳамда кредит ҳисобига харид қилиш имконияти яратилди.

Кредитлар қуйидаги шартлар асосида ажратилади: 

“Енгил автотранспорт воситаларини бирламчи бозордан сотиб олиш учун” кредити доирасида

Муддати: 60 ойгача

Фоизи: 0-21,5 %

Миқдори: БҲМ нинг 2 000 баравари

Бошланғич тўлов: 10-50 %

“Комфорт” автокредити доирасида

Муддати: 60 ойгача

Фоизи: 9-24 %

Миқдори: БҲМ нинг 2 000 баравари

Бошланғич тўлов: 20-30%

Маълумот учун: “Asaka Motors International” Ўзбекистон Республикасида автомобиль ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, 2023 йилнинг январь ойида EXEED брендининг расмий дистрибютерига айланди. 2023 йил май ойида эса Сирдарё вилоятида EXEED бренди остидаги автомобилларни ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди. “Asaka Motors International” компанияси, шунингдек, Geely, Opel, Alfa Romeo вa Fiat брендларининг ҳам Ўзбекистондаги расмий диструбютори ҳисобланади.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида