Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар, Давлат хизматини ривожлантириш агентликлари, Давлат бошқаруви академияси Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири офиси билан ҳамкорликда “Government Quality Award” — Ўзбекистон Республикаси давлат органлари самарадорлиги мукофоти” дастурини амалга оширмоқда.
Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган лойиҳа ҳисобланади. Жорий йилда энг яхши кўрсаткичларни қайд этган давлат ташкилотлари ва давлат хизматчилари бир неча номинация бўйича мукофотланиши назарда тутилган.
Учрашувда “Government Quality Award” дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг натижалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ҳам иштирок этиб, БАА билан давлат бошқаруви соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадли эканини таъкидлади.
Томонлар келажакда давлат бошқарувида сифат ва самарадорликни таъминлашга қаратилган илғор ёндашувларни жорий қилиш юзасидан келишиб олди.
ЎзА