Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикасига давлат ташрифи доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид 20га яқин муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан, “Ўзбекистон аккредитация маркази” (OʻZAKK) ва Озарбайжон аккредитация маркази (AZAK) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Баённома Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов томонидан имзоланди.
Ушбу ҳужжатга кўра ҳар икки томон ўз ваколатлари ва миллий қонунчиликка асосланган ҳолда аккредитация соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлайди ва уни тарғиб қилади. Шу билан бирга, техник ҳамкорлик, алоқа ва ўзаро ахборот алмашинувининг самарали механизмини яратиш мақсадида долзарб лойиҳаларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатда шунингдек, OʻZAKK ва AZAK ўзаро тажриба алмашиши, халқаро конференция, симпозиумларда иштирок этиши, ҳамкорликда семинарлар ташкил қилиши, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиши ҳам кўзда тутилган.
Мазкур Баённомада мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, аудит жараёнларини кузатиб бориш, гувоҳлик баҳолашида иштирок этиш каби бир қатор масалалар ҳам ўрин олган.
ЎзА