Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши тезкор ходим” номинациялари бўйича танлов ўтказилди. Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини янада рағбатлантириш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо этишдаги хизматлари учун уларни муносиб тақдирлаш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўз касбининг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танловнинг дастлабки босқичида иштирокчилар жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича белгиланган шартлардан ўтди.
Иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида электрон тест саволлари ҳам ўтказилди. Ходимларнинг интеллектуал коэффициенти ва индивидуал психологик қобилияти даражасини аниқлашга қаратилган саволлар ҳам танлов шартларидан ўрин олди.
Якуний босқичда иштирокчилар ўз соҳалари бўйича берилган саволлар бўйича суҳбатдан ўтди. Танлов якунида ғолиблар аниқланиб, вазирлик томонидан диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири