Ла-Манш яқинидаги Па-де-Кале департаментида жойлашган аэропорт энди Британиянинг марҳум қироличаси Елизавета II номи билан аталади, дея хабар тарқатди соҳил бўйидаги Ле-Туке-Пари-Плаж коммунаси мэри Даниэль Факель.
– Биз халқаро аэропортимизни Елизавета II номи билан аташ учун расман Карл III розилигини олдик, – деб ёзган мэр ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Энди фақат маросим кунини белгилаш қолди. Таъкидланишича, бу қарор қиролича ва унинг амакиси – “Францияга ошиқ бўлган” қирол Эдуард VIII га юксак ҳурмат белгиси. “У ёш жияни ҳамроҳлигида самолётда учиб келиб, шу ерда отда сайр қилишни яхши кўрарди”, – деган мэр.
Ле-Туке аэропорти ўтган асрнинг 30-йилларида қурилган бўлиб, йўловчи оқими бўйича мамлакатдаги йирик қўналғалардан бири ҳисобланади.