Шу йилнинг 20-22 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида Халқаро тиббиёт кўргазмаси ўтказилади.

Айни кунларда мазкур “UzMedExpo-2023″ Халқаро тиббиёт кўргазмасига ташриф буюрувчилар учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Кўргазма тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория ускуналари, фармацевтика, стоматология, тиббий туризм, гўзаллик ва соғлиқ бўлимларидан иборат бўлади.

Дарвоқе, кўргазмага ташриф буюрувчилар учун кириш – бепул.

ЎзА