Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Нидерландиянинг “Inspestor Research System BV” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Нидерландиянинг мазкур компанияси асосан микробиологик диагностика ускуналари ва материалларини ишлаб чиқариш, тиббиёт соҳасида илмий фаолият билан шуғулланади. Инновацион юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг асосчиси Элберт Жосселин де Жонг Миқдорий нур флюоресценцияси (QLF-Quantitative light fluorescence) технологиясининг асосчиси бўлиб, у тишлар кариеси ва тишлар устидаги бактерияларнинг ривожланишини эрта даврларда аниқлашга ёрдам беради.

Меморандум доирасида “Inspestor Research System BV” компанияси томонидан Марказ тингловчилари, профессор ўқитувчиларининг малакасини оширишга, турли хил илмий грант лойиҳалари ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

М.Қосимова, ЎзА