Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилаётган очиқ жаҳон чемпионатининг илк кунги баҳсларида матонатли спортчиларимиз муносиб натижага эришди.
Терма жамоамиз аъзолари 1 кумуш, 4 бронза медалини қўлга киритди.
Муросасиз беллашувлар натижасига кўра, Санжар Мухторов, Зуҳриддин Тоҳиров, Қудрат Ҳайдаров, Жавоҳир Алиқулов бронза медалларига сазовор бўлди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Зиёда Исоқова кумуш медалга эга чиқди.
Бугун – 22 август куни чемпионат низомига биноан Қудрат Муҳаммадиев, Асад Тоштемиров, Асад Анваров, Гулжаной Наимова ўз вазнларидаги дастлабки мусобақаларда иштирок этади.
2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарни тақдим этадиган чемпионат баҳслари 23 августга қадар давом этади.
Т. Рўзиев. ЎзА