Шимолий Корея ҳукумати мамлакатда озиқ-овқат танқислиги юз бераётганини тан олади ва муаммони ҳал қилиш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирмоқда, деб баёнот берди пайшанба куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Тюрк.

“Мамлакатнинг айрим ҳудудларида очарчилик авж олгани ҳақида маълумотлар бор. Ҳукумат ҳам ушбу муаммоларнинг айримларини тан олмоқда ва уларни ҳал қилишда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирмоқда”, – деди Тюрк в БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДРдаги вазиятга бағишлаб ўтказилган мажлисда.  

Шу билан бирга, Тюркнинг таъкидлашича, бугунги кунда Пхеньян чегараларини очишни хоҳламаётгани сабабли гуманитар соҳада халқаро ташаббусларни рад этиб келмоқда.

“Халқаро гуманитар ташкилотлар, жумладан, хорижий давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш тақиқланган. Ўтмишда КХДР халқи жиддий иқтисодий қийинчиликлар, баъзан қатағон даврларни бошдан ўтказди, ҳозир эса халқ очарчиликдан ҳам азият чекмоқда”, – дея қўшимча қилди Тюрк.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, ҳозирда Шимолий Корея фуқаролари нафақат очарчилик, балки дори-дармон танқислиги муаммосига ҳам тўқнаш келган.