ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази иш билан банд бўлмаган аҳолини, шунингдек, белгиланган тартибда вақтинчалик хорижга ишга жўнаб кетаётган фуқароларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ва хорижий тилларга ўқитиш йўлида фаолият юритмоқда.

Бу ерда ошпазлик, қандолатчилик, сартарош, ёш болалар учун ёрдамчи тарбиячи, тикувчилик, электр устаси, хўжалик техника ускуналарини таъмирлаш устаси каби 20 та мутахассислик, 5 та хорижий тил ва 6 та ахборот технологиялари йўналишида ўқув курслари ташкил этилган. Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида ушбу ўқув курсларига жами 3 минг 557 нафар фуқаро қамраб олинди. Шундан 2 минг 176 нафари танлаган мутахассислиги ва чет тиллари бўйича ўқув курсларини тўлиқ тугатди.

Марказдаги машғулот ва дарс ўтиш хоналари барча зарур ускуналар ва ўқув қуроллари билан тўлиқ таъминланган.

Нукус шаҳрида иккита манзилда ҳамда Қўнғирот туманида марказ филиаллари фаолият юритмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА