Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш бўйича катта дастур қабул қилинган. Бунинг учун:

– ҳар бир вилоят баҳор ва куз мавсумида 15 миллион туп дарахт кўчатлари экиши;

– барча шаҳарлар атрофида “яшил белбоғ”лар ташкил қилиш зарур.

Лекин айрим раҳбарлар бу ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди. Масалан, кўчатлар суғориш тизими йўқ ҳудудларга экилгани сабаб 10 миллион ниҳол нобуд бўлган. Дарахт кўчатларини йўллар бўйида экиш ишлари 33 та туман ва шаҳарда умуман бажарилмаган.

Давлтимиз раҳбари ўз ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, аҳолига қулай яшаш ва тоза ҳаво муҳитини яратиш эндиликда ҳокимларнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Барча тизим ва ҳудуд раҳбарларига  маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бино, ҳовлиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш топширилди.

ЎзА