Numbeo тадқиқот компанияси рейтингига кўра, Сицилиядаги Катания Европанинг энг хавфли шаҳри, деб тан олинган. Франциянинг Марсель, Буюк Британиянинг Бирмингем ва Ковентри шаҳарлари ҳамда Шарлеруа (Бельгия), Неаполь (Италия), Монпелье (Франция), Льеж (Бельгия), Гренобль ва Нант (Франция) шаҳарлари кучли ўнталикка кирган.

Хорижий ОAВларнинг ёзишича, рейтинг бир неча мезон бўйича тузилади. Ҳақиқатда ўлчанадиган жиноят даражасидан ташқари, субъектив тасаввурлар ҳам ҳисобга олинади. Мисол учун, бузиб кириш, ўғирлик ёки ҳужумлар ҳақида ташвишлар ҳисобга олинади. Рейтингда коррупция ва порахўрлик ҳам ҳисобга олинган. Берн, Мюнхен ва Цюрих Ғарбий Европадаги энг хавфсиз шаҳарлар, деб топилди.

Дунёдаги энг хавфли шаҳар – Венесуэладаги Каракасдир. Қуйидаги ўринларни Претория (Жанубий Aфрика), Порт-Морсби (Папуа-Янги Гвинея) ва Дурбан (Жанубий Aфрика) эгаллаган.

Numbeo маълумотларига кўра, дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу-Даби ва Aжман шаҳарларидир.

ЎзА