ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, салоҳиятини юзага чиқариши учун шароит яратиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тахиатош тумани «Кенегес» овул фуқаролар йиғинида бугунги кунда ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 189 нафар хотин-қиз «Аёллар дафтари»га киритилган. Уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш устувор эътиборда.

Хусусан, овулда ташкил этилган «Раъно ателье» ишлаб чиқариш кооперативи ҳам 5 нафар ишсиз хотин-қизнинг иш билан бандлигини таъминлади. Субсидия ҳисобидан замонавий тикув ускуналарига эга бўлган хотин-қизлар аҳолидан келиб тушаётган буюртмалар асосида турли хилдаги кийим-кечаклар тикиш билан шуғулланмоқда. Асосийси, улар доимий даромад манбаига эга бўлиб, ўз оиласи фаровонлигига ҳисса қўшмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА