Бугун Боку шаҳрида етакчи таҳлилий марказлардан иборат Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбалари давлат агентлиги директори Жовид Абдуллаев билан учрашув ўтказди.
Йиғилишда Марказий Осиё халқаро институти – МОХИ, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази – ИТИМ, Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти – ММТИ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти – СМТИ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази вакиллари иштирок этди.
Мулоқот муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш бўйича мамлакатларда амалга оширилаётган стратегиялар, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболи муҳокамасига бағишланди.
Учрашувда Озарбайжоннинг Муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбалари давлат агентлиги қайта тикланадиган энергия, «яшил» водород ва бошқа соҳаларда мамлакатимиз билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани алоҳида таъкидланди.
ЎзА