Янгиланган Конституцияда бугунги кунимизнинг энг долзарб муаммолардан бири – экология масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, ҳар кимни қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги аниқ ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи мустаҳкамланди.

Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини олмоқда.

Эндиликда, давлат аҳолига қайси ҳудудда экологик вазият ёмонлашаётганлиги, унинг сабаблари тўғрисида маълумотлар бериб боришга, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга мажбур бўлади.

Янги Конституцияда белгиланган экологик нормалар ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати маълумот беради.

Батафсил:

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА