Фарзанд соғлом ўсиши ва ривожланишида унинг таомланиши, дўстлари, билим олиши билан бир қаторда қизиқишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда кўпчилик болаларнинг қизиши бу компьютер ўйинлари бўлиб, унинг зарар эканлиги кўп такрорланади.
10-18 ёш оралиғидаги болаларда компьютер ўйинларига ўта даражада берилиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Бу энг аввало вақтни беҳуда сарфлашга сабаб бўлади. Худдики барчаси бир неча дақиқада юз бергандек туюлади.
Танганинг икки тарафи бўлгани каби, ушбу ўйинларнинг ҳам зарари билан бир қаторда фойдали жиҳатлари ҳам бор. Биринчи ўринда у янги билимларни ўзлаштириш даражасини оширади. Хотирани яхшилайди – ўйин ўйнаш жараёнида буюмлар ва одамларнинг ҳолатига диққат қилишни ўрганади.
Компьютердаги ўйинларни клавиатура ва сичқонча ёрдамида ўйнагани учун қўлнинг майда моторикалари яхши ривожланади. Ўйин орқали бирор соҳани ўрганиш – бу айнан шунга мўлжалланган ўйинларга нисбатан.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир нарсанинг ижобий ва салбий тарафи бор. Бола учун асосий қоида меъёр ҳамда вақт чегарасини билишдир. Айнан шу одат фойда ва зарарлари ҳақида олий тоифали терапевт шифокор Дилшод Турсунов билан батафсил суҳбатлашдик.
Батафсил:
М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА