ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман «Кенегес» овул фуқаролар йиғинида 7 минг 480 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолиси томорқачиликда яхши тажриба тўплаган.

Ушбу овулда яшовчи Илҳом Сафаров томорқасидан ҳар йили мўл ҳосил олиб, кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. У 40 сотих ерга эрта баҳорда полиз ва сабзавот экинларини эккан. Шунингдек, томорқасида 150 тупдан ортиқ олма, ўрик, шафтоли, нок, олхўри каби мевали дарахтлар ҳам бор. Бундан ташқари, ҳовлининг ёқасида қарийб 60 та қутида асалари ва 200 тага яқин наслли ва зотдор парранда парвариш қилинади.

– Ҳар йили томорқада етиштириладиган деҳқончилик маҳсулотларидан ўртача 25-30 миллион атрофида даромад оляпмиз, – дейди И. Сафаров. – Ҳозирда боғимиздаги мевалар пишиб етилган. Бундан ташқари эрта баҳорда 30 сотих ерга экилган тарвуз ва 10 сотих майдонга экилган помидор, булғор қалампири, сабзи деҳқон бозорига чиқарилиб аҳолига арзон нархларда сотиляпти.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА