Франциянинг «Suez» компанияси билан биргаликда Тошкент сув таъминоти тизимини трансформация қилиш бўйича шартнома асосида ҳамкорлик қилинади.
Шу муносабат билан, пойтахт ҳокимлигида ҳоким в.б. Шавкат Умурзоқов бошчилигида «Suez» компаниясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош ижрочи директори Пол Бурдилён ва компаниянинг бошқа вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ш.Умурзоқов компания вакилларини пойтахт ҳокимлигида кўриб турганидан мамнунлигини маълум қилиб, бошланган ҳамкорлик ўзаро ишонч ва шаффофлик асосида қурилганини алоҳида таъкидлади.
Ўз навбатида, Пол Бурдилён ҳам бошланган ҳамкорлик ўзаро фойдали ва самарали бўлишига, аввало, пойтахт аҳолисининг қулайлиги учун хизмат қилишига ишонч билдирди.
Сўнгра, томонлар лойиҳага тегишли қатор ташкилий масалаларни муҳокама қилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА