Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июль ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, боксчиларимизнинг ҳаммаси ўтган ой рейтингдаги ўринларини сақлаб қолди.

Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов (минимал вазн) ва Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн), Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) иккинчи ўриндан жой олди. Отабек Холматов (ярим енгил вазн), Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) эса биринчи поғонани эгаллади.

Шунингдек, жадвалда Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) тўртинчи, Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) эса олтинчи бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири