2023 йил июль ойи иқлим бўйича рекорд даражадаги энг иссиқ ой сифатида тарихдан жой олиши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ихтисослашган муассасаси – Жаҳон метеорология маркази (ЖММ) “Copernicus Climate Change Service” хизматига таяниб хабар берди.
Июлнинг дастлабки уч ҳафтаси рекорд даражадаги энг иссиқ давр бўлди. “Ҳозирги босқичда жорий йил июль ойининг ўртача ҳарорати аввалги рекорд – 2019 йил июлдагидан сезиларли даражада ошиб кетгани аниқ. Бу ҳолат шу июлни тарихдаги энг иссиқ июль ва энг иссиқ ойга айлантиради”, дейилади ЖММ ҳисоботида.
Юқори ҳарорат “Шимолий Америка, Осиё ва Европанинг катта қисмидаги иссиқ тўлқин билан боғлиқ”. Ойнинг дастлабки 23 кунида Ер юзасидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати 16,95 даражани ташкил этди. Бу “2019 йил бутун июль ойи давомида қайд этилган 16,63 даража Цельсийдан анча юқори”.
ЖММ жорий йил 6 июлда Ер юзасида ўртача кунлик глобал ҳаво ҳарорати “2016 йил августида ўрнатилган рекордан ошиб, энг иссиқ даражани кўрсатган” эди.
ЎзА