Польшада велоспорт бўйича ўтаётган “PRINCESS ANNA VASA TOUR” халқаро мусобақасининг 3-босқич яккалик пойгасида 14 км масофадаги баҳсларда спортчимиз Ольга Забелинская муваффақиятли иштирок этди.

Ольга белгиланган масофани 0:18:26 натижа билан босиб ўтди. Бу эса спортчимизга кумуш медални ҳамда уч босқич натижаларига кўра, бронза медалини келтирди.

Маҳоратли велопойгачимиз шу тариқа «Париж-2024» Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи навбатдаги 30 рейтинг очкосига эга бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири