Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президентимиз йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан халқимиз мутлақо норозилигини таъкидлади.  

Масалан, ўтган олти ойнинг ўзида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.

–Эътибор беринг, 48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади.Вазиятни яхшилаш бўйича “Ўзавтойўл” ва ҳокимликларнинг масъулияти умуман сезилмаяпти. Улар фақат асфальт ётқизиш билан овора, ҳаракат хавфсизлиги эса эътибордан четда қолиб кетган,–- деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё  ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.

ЎзА