Россия дунё харитасини ўзгартирмоқчи

Россия Президенти Владимир Путин амалдаги дунё харитаси тарихий ва жуғрофий ҳақиқатларга соя солаётганини, русча номлар ўчирилганини сабаб қилиб кўрсатиб, янги харита тузиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Владимир Путин Россия география ассосиацияси директорлар кенгаши билан ўтказилган йиғилишда Россиянинг янги дунё атласи ишлаб чиқилиши зарурлигини, бу атлас, аввало, рус тилида тузилиб, кейин бошқа тилларга таржима қилиниши бўйича топшириқ берган.

Худди шундай топшириқ Россия Мудофаа вазирлигига ҳам берилгани маълум бўлди.

«Тарихда кашфиётчиларимиз ва сайёҳларимиз муайян жойларга русча номлар қўйишган. Лекин афсуски, бугун ушбу номлар тарих саҳифаларидан ўчиб боряпти. Россия дунёни кашф қилишга ҳамда илм-фан ривожига катта ҳисса қўшган. Бу ҳам унутилиб боряпти. 2020 йили Антарктиданинг кашф қилиниши юбилейини нишонлаймиз. Аммо Антарктидани кашф қилган Михаил Лазарев и Федди Беллинсгаузеннинг номлари бугун харитада йўқ. Амалдаги хариталарда бегоналарнинг номлари бор, бу ҳолатни тўғрилаш керак», деди В.Путин.

 

Толибжон Низомов, ЎзА