АҚШ Президенти Жо Байден мамлакат ҳарбий-денгиз флоти раҳбари лавозимига аёл адмирал Лиза Франчетти номзодини илгари сурди, дея хабар берди “BBC News”.

Тарихда биринчи марта АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига раҳбарлик қиладиган бу жувон АҚШнинг 6-флоти ва Жанубий Кореядаги АҚШ денгиз кучлари собиқ қўмондонидир.

Ҳужумкор самолёт ташувчи қўмондони бўлиб хизмат қилган номзодни Президент Байден маъқуллагач, Сенат ҳам тасдиқлаши керак.
Ахборотда қайд этилишича, ҳарбий-денгиз кучларида 38 йил хизмат қилган Лиза АҚШ тарихида адмирал унвонига кўтарилган иккинчи аёл ҳисобланади.

АҚШ матбуоти хабарига кўра, адмирал Франчетти АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига раҳбарлик қилиш учун биринчи танлов эмасди. Бу лавозимни адмирал Сэмуэль Папаро эгаллаши керак эди, бироқ Байден уни Тинч океанидаги АҚШ армияси қўмондонлигига тайинлаган.

Лиза Франчетти АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бошқарувини жорий йил кузда, амалдаги раҳбарнинг тўрт йиллик ваколати тугаши билан қўлига олади.