Прага йўлларида илк сув автобуси пайдо бўлди. Ушбу машина ёнилғи сифатида водороддан фойдаланади.

“АзерТАЖ” хабарига кўра, шаҳар ҳокимияти ушбу инновацион ишланмани икки йил давомида синовдан ўтказади. Водород автобуси ҳам, қайсидир маънода, электр автобус маъносини англатади, фақат қайта қувватлантиришни талаб қилмайди. Бунда электр энергияси ишлаб чиқариш учун соф водород билан тўлдирилган ёнилғи ҳужайраси қўлланади. Паст платформада ишлаб чиқарилган автобус шовқинсиз ҳаракатланади.

Биринчи Прага сув автобусини пойтахтнинг Жанубий шаҳар ва Баррандов туманларида учратиш мумкин. Йўналиш узунлиги 20 километр. Йўлнинг бир қисми нисбатан текис, иккинчиси эса тик қиялик. Бу электр автобус тоғли ҳудудда кўпроқ энергия сарфлайди. Шунинг учун водород технологиясини дизель ёқилғиси ва электр энергияси кўп истеъмоли мавжуд жойларда синаб кўриш тавсия этилмоқда.

Июль ойида автобус фақат муайян соатларда, августдан бошлаб эса кун бўйи ишлаши кўзда тутиляпти.