Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича G1 таснифига кирувчи Гран-При челленж турнирида ҳамюртимиз Мадина Мирабзалова 57 килограмм вазнда бронза медалини қўлга киритди.

Гран-При челленж турнирида тўртинчи рақам остида таснифланган Мадина Мирабзалова саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Шундан сўнг ярим финал остонасида вьетнамлик Чам Нгок Фамни мағлуб этди. Финал йўлланмаси учун баҳсда мусобақанинг биринчи рақамли спортчиси Вей-Чун Линга имкониятни бой берди ва бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Халқаро турнирнинг бронза медали учун курашда Мирабзалова мезбонлар вакиласи Ёнг Янг Жонг билан рўбарў келди.
Шиддатли ўтган учрашувла ҳамюртимиз 2:0 ҳисобида рақибини таслим этиб, Корея Республикасида Ўзбекистон байроғи кўтарилишини таъминлади.

Т.Рўзиев, ЎзА