Айни кунларда Франциянинг Страсбург шаҳрида “Марказий Осиёда бизнес яхлитлиги ва хусусий секторнинг мувофиқлигини ошириш” мавзуида минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси сифатида Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов бошчилигида вакил девони ходимлари иштирок этди.
Халқаро даражадаги нуфузли тадбирдан кўзланган мақсад бизнес яхлитлиги, корпоратив мувофиқлик ва коррупцияга қарши нормалар тўғрисида хабардорликни ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг “Марказий Осиёда қонун устуворлиги” дастури 2019 йил 27-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирокида расмий ишга туширилган.
Дастур Марказий Осиёда халқаро стандартларга мос инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва демократияни мустаҳкамлашга йўналтирилган.
Гулноза Бобоева, ЎзА