Ер сайёрасидан ташқарида жонли ёки онгли мавжудотларнинг бор ёки йўқлиги доимо баҳсли бўлиб келган. Сўнгги пайтларда аниқланган минглаб экзосайёралардан хулоса қилсак, эндиликда ўзга сайёраларда ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимолини инкор этишдан маъно йўқ.

Коинот бепоён, ундаги жисмларнинг сон-саноғи чексиз. Уларнинг айримлари телескопларга тушиб қолса, инсониятнинг номаълум жисмларни аниқлашга бўлган қизиқишини янада уйғотиб юборади. Сўнгги йилларда биргина бизнинг галактикамизда Қуёшга ўхшаш сайёралардан 400 миллиарддан ортиғи аниқланган. Тасаввур қиляпсизми, бу қанчалик катта рақам?!

2017 йил 19 октябрда канадалик астрофизик Роберт Верик Ҳаваида жойлашган “Haleakala” обсерваториясидаги телескоп орқали Ердан 33 миллион километр узоқликда бўлган жисм учиб ўтганини аниқлайди ва унга “Oumuamua” деб ном берилади. Орадан икки йил ўтиб, астрономлар бу жисмни табиий объект бўлиши мумкин, деган хулосага келишади. Айримлар эса уни нотаниш технология маҳсули деган фикрларни илгари сурди.

Негадир “ўзга сайёралик” деганда одамлар айнан экран орқали кўрган ва қайсидир мусаввирнинг тасаввур маҳсули бўлган қиёфани кўз олдига келтиради. Олимлар ҳам ўзга сайёралардан ҳаёт нишонасини излашганда, асосан айнан Ердагига ўхшаш ҳаёт намунасини қидиришади. Бироқ бошқа сайёралардаги ҳаёт шакли умуман бизникига ўхшамайдиган, биз тасаввур ҳам қила олмайдиган муҳит ва шароитларга мослашган бўлиши  сайтида эълон қилинган НУЖлар тасвири туширилган 3 та видео бўлди. Видеолар 2004 ва 2015 йилларда олинган бўлиб, уларнинг ҳақиқийлигини АҚШ денгиз ҳарбий кучлари ҳам тасдиқлаган. Воқеа шов-шувга сабаб бўлганди. Бу бўйича АҚШ ҳукуматининг узоқ кутилган баёноти эса 2021 йилнинг июнь ойида эълон қилинди. Унга кўра, видеода тасвирга туширилган жисмлар айнан нима экани аниқ эмас. Баёнотда номаълум жисм қуш, дрон каби кенг тарқалган учар объект ёки хорижий рақобатчилар жойлаштирган технологиялар бўлиши мумкинлиги айтилган.

“NASA” агентлигининг асосий мақсадларидан бири – коинотда ҳаёт мавжудлигига оид белгиларни қидириш. Ҳозиргача “NASA” Ердан ташқарида ҳаёт борлиги ҳақида аниқ далил топмаган. Агентликнинг астробиология дастури Ердан ташқаридаги ҳаётнинг пайдо бўлиши, ривожланиши кабиларни ўрганади ва сунъий йўлдошлари орқали дунёнинг бошқа космик агентликлари билан ҳамкорликда Ер атмосфераси ҳақида кенг қамровли маълумотлар йиғади.

Нима бўлганда ҳам, замонавий илм-фан ҳозирда коинотнинг қайсидир бир бурчагида “космик микроб” борлигини инкор қила олмайди. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, илм-фан тараққиёти эришаётган натижалар инсониятни коинот қаъридаги бизга номаълум ўзга сайёралар билан алоқа ўрнатиладиган кунларга тобора яқинлаштирмоқда.

Интернет материаллари асосида Ў.Алимов тайёрлади.

Видеомуҳандис Д.Ёқубов,

ЎзА