Яқинда Таиланд Қироллигининг Пҳукет оролида жойлашган Сонгкла шаҳзодаси университети (Prince of Songkla university) да мамлакатимиздан борган ўзбек шоир ва ёзувчилари, олимларидан иборат делегация вакиллари иштирокида маданий-маърифий учрашув ўтказилди.
Тадбирни мазкур олийгоҳнинг вице-президенти Пун Тонгчумнум кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистондан ташриф буюрган ижодкорлар орқали ҳамкорлик алоқалари янада ривожланаётганидан, шу билан бирга, ўзбек маданияти ва адабиёти билан яқиндан танишиш имкони туғилганидан мамнун эканини билдирди.
Дастур давомида ўзбек журналисти ва таржимон Aсрор Aллаяров ушбу учрашув Ўзбекистон-Таиланд маданий алоқаларини мустаҳкамлашда катта роль ўйнашини, икки мамалакат ижодкорлари ва олимларининг бевосита мулоқоти янги ҳамкорлик йўналишларини ташкил этишда муносиб кўприк вазифасини ўташини алоҳида эътироф этди.
Шундан сўнг меҳмон иштирокчилар сўзга чиқиб, ўзларининг ижодларидан намуналар ўқишди. Aйниқса, “Ниҳол” мукофоти соҳибаси, раққоса Дилноза Ортиқова ва Рисолат Сапаева ижросидаги лазги рақси мезбонларда катта таассурот қолдирди. Икки мамлакат адабий алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида ўзбек ижодкорлари томонидан нашр этилган бир қанча адабий ва илмий асарлар университет кутубхонаси учун тақдим этилди.
Йиғилиш якунида Сонгкла шаҳзодаси университети бўйлаб сайр уюштирилди.
Ўткир АЛИМОВ, ЎзА