Хитой ўз суверенитети ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилади, НАТОнинг Хитой манфаати ва қонуний ҳуқуқига зиён келтирадиган ҳар қандай ҳаракатига қарши кескин жавоб беради, деб баёнот берди ХХРнинг Европа Иттифоқидаги дипломатик миссияси.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вильнюсда бўлиб ўтаётган саммитнинг биринчи куни якуни бўйича берган изоҳида НАТО мамлакатлари Хитойнинг таъсир доираси ва ҳарбий қудрати кучайишига қарши биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олганини маълум қилган эди.
Шунингдек, анжуман коммюникесида Хитой олиб бораётган сиёсат Альянс манфаати, хавфсизлиги ва қадриятига таҳдид солиши, шунга қарамасдан, Альянс ХХР билан мулоқот қилиш учун очиқлиги таъкидлаб ўтилган.