Йил бошидан буён Канадада 3,5 минг ўрмон ёнғини қайд этилган. Ҳозиргача ўт олган ҳудуд 90 минг квадрат/километрдан ошди, деб ёзмоқда “БелТА” агентлиги. Ҳозир Канададаги мавжуд 670 ёнғин ўчоғининг ярми назоратдан чиқиб бўлган.
Канада табиий захиралар вазирлиги маълум қилишича, юқори ҳарорат ва қурғоқчилик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда, шу боис ўрмон ёнғини ёз тугагунча давом этиши тахмин қилинмоқда. Канаданинг барча минтақаларида қурғоқчилик қайд этилган, айрим ҳудудларда вазият тобора кескинлашмоқда.
Маҳаллий матбуот жорий йил Канадада ўрмон ёнғини сабабли 155 минг киши хавфсиз ҳудудга кўчирилганини ёзган. Мутахассислар томонидан бу галги офат кўлами бўйича мамлакат тарихидаги энг йириги экани урғуланяпти.