Тадқиқотчилар дунёнинг барча минтақаларидан альпинистлар келиб забт этишга интиладиган Эверест чўққиси денгиз сатҳидан 8 849 метр баландликда жойлашганини тасдиқлашди, деб ёзмоқда “Cience Focus”.
Ҳақиқатан, денгиз сатҳидан ҳисобланганда мазкур тоғ инсон забт эта оладиган энг баланд нуқта ҳисобланаркан, аммо ҳисоб-китоб бошқача усулда олиб борилса, Эверест баландлик бўйича 1-ўринни бошқа чўққига бўшатиб беришга мажбур бўлади.
Олимлар таъкидлашича, дунёдаги энг баланд чўққи баландлиги, тахминан, 10 305 метрли Мауна-Кеа вулқони ҳисобланади. Гап шундаки, вулқоннинг бир қисми Тинч океани тубида жойлашган, яъни, тахминан, 6 минг метри сув остида яширинган ва фақат 4 минг 205 метри денгиз сатҳидан баландда жойлашган.
АҚШ Геология хизмати огоҳлантиришича, бундан 4500 йил аввал пайдо бўлган мазкур вулқоннинг қайта уйғониш эҳтимоли мавжуд.