Хельсинки россиялик бизнесменлар, абитуриентлар ва кўчмас мулк эгалари учун мамлакатга кириш тартибини мураккаблаштирди, деб хабар тарқатди Фин давлати ташқи ишлар вазирлиги.
“Бизнесменлар, кўчмас мулк эгалари ва талабалар учун чегарадан ўтиш бўйича чеклов кучайтирилади, янги тартиб 2023 йил 10 июлдан кучга киради ва номаълум муддатгача амал қилади”, – дея аниқлик киритди масалага мамлакат ташқи сиёсат идораси масъуллари.
Хабарда айтилишича, чегарадан ўтаётган бизнес-сайёҳларнинг бошқа мамлакатга транзит амалга ошириши мумкин эмас. Қўшимча қилинишича, Финляндияга келган россиялик ташриф заруратини тушинтириб бериши шарт.
Мулк эгаларига ҳам худди шундай талаб қўйилади. Талабаларнинг таълим дастурида иштирок этиши қоидасига ҳам муайян ўзгариш киритилган.