Президентимиз ташаббуси билан ижтимоий имтиёзга эга бўлмаган 3,5 минг нафар беморда юқори технологик операциялар ўтказилиши белгиланган эди. Уларнинг 2000 нафардан ортиғи болалар бўлса, 1500 нафари катта ёшли фуқаролар.
Моддий имконияти чекланган, бепул даволаниш имтиёзига эга бўлмаган 1500 нафар бемор ўзи яшаб турган ҳудуддаги муассасаларда операция қилинмоқда.
Жумладан, 620 нафарида чаноқ-сон ва тизза бўғимини эндопротезлаш, 170 нафарида юрак-тож артерияларини стентлаш, 90 нафарида лапароскопик, 33 нафарида бош мия операциялари, 41 нафарида буйрак тошларини майдалаш, 370 нафарида бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари ҳудудларнинг ўзида ўтказилиши режалаштирилган.
Шу йил январь-май ойларида беморларнинг минг нафардан ортиғи шифохоналарга ётқизилиб, уларнинг 769 нафарида турли юқори технологик операциялар бажарилди.
Хусусан, беморларнинг 228 нафарида чаноқ-сон ва тизза бўғимини эндопротезлаш, 87 нафарида юрак тож артерияларини стентлаш, 72 нафарида лапароскопик, 9 нафарида бош мия операциялари, 35 нафарида буйрак тошларини майдалаш, 338 нафарида бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари ҳудудларнинг ўзида ўтказилди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида келтирилган.
Насиба Элибекова тайёрлади.
ЎзА