Жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

“Сайлов – 2023” дастурининг навбатдаги сонида Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида кечган теледебат тафсилотлари, шунингдек, муддатидан олдин овоз бериш тўғрисидаги ахборот ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам сайловда фаол иштироки хусусидаги сўнгги янгиликларни тақдим этамиз.

Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

Ўткир Алимов,

Искандар Исматов (видео), ЎзА