АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган «UFC Apex» аренасида «UFC Vegas 76» турнири бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий кардида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев бразилиялик Бруно Феррейра билан жанг қилди. Маҳоратли спортчимиз «UFC» даги дебют жанги бўлишига қармасдан мазкур баҳсда ишончли ва аниқ ҳаракат қилди. Бунинг натижасида эса рақиби устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Шунингдек, турнирда ёрқин жанг кўрсатган тўрт нафар жангчи ташкилотчилар томонидан бонусга эга бўлди:
Гурам Кутателадзе ва Элвес Бренер – «Кеча жанги»;
Шон Стрикленд – «Кеча чиқиши»;
Нурсултон Рўзибоев – «Кеча чиқиши».
Эндиликда мазкур жангчилар кафолатланган гонорардан ташқари 50 минг АҚШ доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА