Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Специя» сафида ўтказган Элдор Шомуродов Римнинг “Рома” клубига қайтди.

«Специя» ўзбекистонлик ҳужумчини шу йилнинг 30 январида мавсум сўнгига қадар “Рома”дан ижарага олганди. Ушбу битим кеча, 30 июнда ўз якунига етди.

Шомуродов “Специя” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли ўзатмага муаллифлик қилди.

Айтиш лозим, Шомуродовнинг «Рома» билан шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар амал қилиниши белгиланган.

ЎзА