Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Маълумки, терма жамоамиз аъзолари жорий йил сентябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Болгария терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режа қилинганди.
Бироқ, мураббийлар штаби қарорига кўра, Европа сафари бекор қилиниб, ҳамюртларимиз Америка Қўшма Штатларида йиғин ўтказишни мақсад қилди.
Океан ортида ўтказилиши кутилаётган йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни ФИФА рейтингида 11-ўринда бораётган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 10 сентябрга ўтар кечаси 03:30 да Миссури штати Сент-Луис шаҳридаги “City Park” стадионида бошланади.
Ушбу учрашувнинг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ижобий ҳал этилган.
Т.Рўзиев, ЎзА