Тайвань учун юзага келиши мумкин бўлган оқибат ва можаро ортидан келиб чиқадиган иқтисодий таназзул Украинадаги вазият туфайли Европа бошидан кечираётган ҳолатдан анча ёмонроқ бўлади. Австралиянинг собиқ Бош вазири Скотт Моррисон шундай тахминни билдирди.

Унинг сўзларига кўра, “Украина масаласига соя соладиган Хитойнинг Тайванга қарши ҳарбий ҳаракати ва айни воқеанинг оқибатини, ҳатто, тассаввур қилиш ҳам қийин”.

Моррисоннинг қуйидаги сўзларини “SBS” телеканали иқтибос тарзида келтирган:

– Бу ҳодиса натижасида юзага келадиган иқтисодий таназзул шу қадар чуқур бўладики, COVID-19 пандемиясининг салбий оқибати кўзимизга кичик бош оғриғи каби кўриниб қолади. Геостратегик ва иқтисодий оқибат нуқтаи назаридан Тайван ҳарбий можароси Украинаникидан 50 баробар оғирроқ кечади.

Собиқ бош вазир фикрича, қитъа аҳолисининг 65 фоизи АҚШ ва Хитой ўртасида Тайвань баҳонасида ҳарбий зиддият чиқиши муқаррар, деб ҳисоблайди.