Биз яхши ейишга одатланган бўлсак ҳам, кўпинча истеъмол қилаётган маҳсулотларимиз организмимизга қанчалик фойдали эканини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ўта ёғли таомлар, хамир овқатлар, фаст-фудлар, газли ичимликлар ва бошқа кони зарар бўлган ярим тайёр маҳсулотлар ошқозон ичак тизимини ишдан чиқаради. Бу эса сурункали касалликларга олиб келади.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда “Детокс” тушунчаси анча оммалашиб келмоқда Детокс – бу организмни токсинлар ва шлаклардан (зарарли ва фойдасиз моддалар) тозалашга қаратилган механизм бўлиб, организмда табиий иммунитет тикланишида, вазн йўқотиш, ёшариш ва ички микрофлорани яхшилашда ўз самарасини беради.
Детокс тозалов дастурининг асосий вазифалари:
– ичак фаолияти ишини меъёрлаштиради;
– иммунитетни мустаҳкамлайди;
– моддалар алмашинувини нормаллаштиради;
– холестерин парчаланишига ёрдам беради;
– ортиқча ёғ қатламларини пайдо бўлишига тўсқинлик қилади;
– шишни бартараф қилади;
– ҳужайралар регенерациясини рағбатлантиради;
– организмдан токсинларни чиқаришга фаол ёрдам беради.
Бу ҳақида батафсил маълумот олиш учун мутахассисга юзланамиз.
Батафсил:
М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА