Ўзбекистон республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Қишлоқ хўжалигининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурс базаси мустаҳкамланади.

Бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун 250 миллион АҚШ доллари 12 ой муддатга фоизсиз ажратилади.

Бу, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси 2022 йилда пахта етиштиришни молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерларига ажратилган кредитларнинг 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисми бўйича қайтариш муддатларини 12 ой муддатгача узайтириш имконини беради.

                                                                                                                   ЎзА