1 000 – 1 200 см куб ҳажмли автомобиль учун

Ушбу тоифага кирувчи (1197 см куб) бозор нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:

1. Божхона божи

Аввал: 3 718 доллар (15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).

Ҳозир: 1 000 доллар (5 фоизга туширилди).

Фарқ: 2 718 доллар

2. ҚҚС (12%)

Аввал: 2 846 доллар

Ҳозир: 2 520 доллар

Фарқ: 326 доллар

3. Утилизация йиғими (базавий ставканинг 120 баравари)

Тахминан 3 385 доллар (39 млн 600 минг сўм)

4. Божхона йиғими (0,2%)

40 доллар

ЯКУНИЙ НАРХ:

Аввал: 29 минг 989 доллар

Ҳозир: 26 минг 945 доллар

Фарқ: 3 минг 044 доллар

Демак, двигатель ҳажми 1 000 – 1 200 см куб, нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 3 минг 044 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

ЎзА