Япония ҳукумати бугун иккита баллистик ракета учирилиши муносабати билан Шимолий Кореяга норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Кими Онода маълум қилди.
“КХДРнинг айни ҳатти-ҳаракатига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди, бу Япония тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солади”, дея таъкидлади у.
Норозилик нотаси Пекиндаги элчихона орқали Шимолий Кореяга етказилди.
Вазир ўринбосари сўзларига кўра, КХДР ракеталари Япон денгизининг Исикава музофоти яқинидаги қисмига, кунчиқар юртнинг инклюзив иқтисодий ҳудудига тушган.
“Рёнхап” Корея Республикаси Қуролли кучлари Штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, КХДР томонидан ракета учирилганини тасдиқлади.
“Шимолий Корея Сунан туманидан Япон денгизи томон қисқа масофа учадиган иккита баллистик ракета учирди”, дейилади агентлик хабарида.
Шу куннинг ўзида КХДР Мудофаа вазирлиги вакили АҚШ ва Корея Республикаси томонидан билдирилган “турли иғволар”га Халқ Республикаси Қуролли кучлари керакли жавобни беради, мазмунидаги хабарни тарқатди.