Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра,15 июнь Мирзо Улуғбек тумани “Олий Ҳиммат” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилган. Шу вақтда уйнинг бир қисми бузилган ва қулаган девор остида 2 ёшли қизалоқ қолиб кетган.
Бу бўйича Тошкент шаҳар ФВБга ташвишли хабар келиб тушган. Зудлик билан воқеа жойига қутқарувчилар етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зарурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
ЎзА