“Анадолу” хабарига кўра, Туркиянинг “Medipol Mega” университети клиникаси ва Тошкент тиббиёт академияси ўртасида “Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш” тўғрисида шартнома имзоланди.
“Medipol Mega” Ортопедия ва травматология бўлими мудири Иброҳим Азбой фикрича, келишув илмий ходимлар, талабалар алмашинуви дастури, қўшма илмий лойиҳа, технология ва ахборот алмашинуви каби кўплаб тадбирларни амалга оширишга ёрдам беради.
Турк делегациясининг икки кунлик ташрифи давомида шифокор Меҳмет Булут юртимизда 50 нафар бемор – катта ёшлилар ва болаларни кўрикдан ўтказди.
ЎзА