Грециянинг Мора ярим ороли яқинида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган балиқчилар қайиғи ағдарилиб кетиши натижасида 59 киши нобуд бўлди.
Маҳаллий матбуот ёзишича, ҳодиса Наварино қалъаси жойлашган, халқаро аҳамиятга молик ҳудудда содир бўлган. Фожиа сабаби ҳозирча номаълум.
Қутқарувчилар юздан зиёд одамни қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлди. Жабрланганлар Каламата портига етказилган.
Фожиа юз берган жойда қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.
Ливиядан Италияга кетаётган қайиқ саҳнида қанча ноқонуний муҳожир бўлгани ҳали аниқланмаган.
Дарвоқе, 14 июнь куни эрталаб Крит қирғоғи яқинида 80 нафар ноқонуний муҳожир ҳам қутқарилган.
ЎзА