Арманистон парламентининг Халқаро алоқалар бўйича доимий қўмитаси раиси Саргис Ханданян фикрича, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2020 йил ҳарбий амалиёт натижасида Озарбайжон назоратига ўтган Шуша шаҳрида бош консулхона очиш нияти ҳақидаги баёноти Жанубий Кавказда барқарорлик ва тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшмайди.

“Бундай ҳаракат, баёнотлар, агар амалга ошса, самарасиздир ва ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Парламентарий сўзларига кўра, айни қадам тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшмайди, фақат хавотир уйғотади.

Эрдоған 13 июнь куни ташриф билан Озарбайжонда бўлган чоғида Анқара Шуша шаҳрида бош консулхона очишга тайёрлигини айтган эди.

ЎзА