Бугун, 25 май куни Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, жамоат хавфсизлиги ва маданий-гуманитар алмашинув бўйича мулоқотларни фаоллаштириш масалаларига катта эътибор қаратилди.

Сингапур Президенти бугун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди, қадимий ва ҳамиша навқирон кентдаги муқаддас қадамжолар, тарихий маданий ёдгорликларни зиёрат қилди. Шаҳардаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

ЎзА